Москва метросида дунёдаги энг узун эскалатор ишга туширилди

Изоҳ

Москва метрополитенининг “Ғалаба парки” станциясида жаҳондаги энг узун эскалатор ўрнатилди ва ишга туширилди. ТАСС Москва мэрининг ўринбосари Марат Хуснуллинга асосланиб бу ҳақда хабар тарқатди.

Эскалатор хусусида гап борар экан “Гиннес рекордлар китобига ариза бериш мумкин”, деди пойтахт мэрининг ўринбосари. Унинг айтишича, эскалатор узунлиги 130 метрга боради. Энг пастки нуқтаси эса ердан 68 метр чуқурдадир.

Ўтган 2016 йилда Москва метросида бешта янги станция очилди.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг