Мақтаган электромобиль тақдимотда ўсал қилади

Мақтаган электромобиль тақдимотда ўсал қилади

Янги электрли кроссовер Faraday Future FF91 ҳақида кеча батафсил хабар бердик. Аммо FF91 CES кўргазмасида намойиш этилиши чоғида муаллифларини хижолатга қўйди.

“Тесла”нинг рақобатчиси бўлиши кутилаётган электромобилнинг рулида тақдимот вақти компаниянинг бош сармоячиси Цзя Юэтин ўтирди.

Машинанинг имконияти намойиш этилаётганда электрокар автотураргоҳга мустақил жойланди. Тўғри, бунинг учун икки марта уринганини айтиб ўтиш керак. Экспертлар машина қиёмига етмаган ва техник такомиллаштирилиши зарур деб ҳисоблайди. Юэтин автопилот тизимини ишга тушириши ҳам осон бўлмади. Функция ёқилгач, машина “қотиб қолди” ва буйруқларга бўйсунмай қўйди.

Faraday Future раҳбарияти бунинг сабаби павильон томининг ўзига хос тузилишидир, деб изоҳлашга уринди. Том электромобилга узатилаётган сигналларни ютиб юбораётган бўлиши мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"