Сергелида ер усти метроси қурилишига 170,1 млн доллар ажратилади

Изоҳ

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши 170,1 млн долларга баҳоланди. Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қиймати Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 ноябрдаги фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 5 январь куни Молия вазирлиги сайтида эълон қилинди, дея ёзади Gazeta.uz.

70,1 млн доллар эквивалентига тенг маблағ ҳар йили Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан 2017−2020 йилларга мўлжалланган Инвестицион дастур доирасида тақсим қилинади.

Лойиҳани амалга ошириш мобайнида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 35,1 млн доллар миқдоридаги кредити импорт қилинувчи ускуна ва материалларни харид қилиш, хорижий пудратчи ташкилотлар томонидан ихтисослашган қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда бошқа валюта харажатлари учун сарфланади.

Яна 64,9 млн доллар эса қарзлар ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, янги йўналиш узунлиги 7,1 км бўлиб, унда 6 та станция фаолият кўрсатади. Линия ердан 6 метр масофадан ўтади.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this