Германия автомобиль бозори сўнгги ўн йиллик рекордини қўйди

Изоҳ йўқ

Германияда йилдан йилга автомобиллар сотилиши ҳажми ўсмоқда. Буни ўтган йили сотилган автомобиль сони бўйича қўйилган рекорддан ҳам билиб олиш мумкин. 2016 йилда мамлакат бўйича 3,352 млн янги автомобиль сотилган. Бу 2015 йилги натижадан тўрт ярим фоизга ортиқдир. Бу кўрсаткич сўнгги ўн йилликдаги энг яхши натижа бўлиб, 2016 йил бошида башорат қилинган сондан 3,3 фоизга ошади.

Бунинг сабабини йўлтанламас автомобиллар ва кроссоверларга талаб ортганлиги билан изоҳлашмоқда. Ихчам машиналарга талаб эса 1,3 фоизга камайди.

Савдоси сусайганлигига қарамасдан энг харидоргир марка “Фолксваген”лигича қолди. Volkswagen 2016 йилда 656 025 машина сотган. Иккинчи ўринда 311 286 та автомобил сотган Mercedes-Benz. Audi эса 289 617 дона сотилган автомобили билан учликни ёпади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/carzoneuz

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *