JBL Smartbase — симсиз зарядлаш функциясига эга автомобиль док-станцияси

Изоҳ

АҚШнинг Harman компанияси CES 2017 кўргазмасида JBL Smartbase номли автомобиль док станциясини намойиш қилди.

Гаджет автомобиль торпедасига ўрнатилади, унга Bluetooth орқали смартфонни улаган ҳолда Google ва Apple ассистентлари ёрдамида овоз билан бошқариш имконияти мавжуд. JBL Smartbase симсиз зарядлаш технологиясини (Qi) қўллаб-қувватлайди, иккита шовқинни блоклайдиган (VoiceLogic Noise ва Echo Noise Cancellation) карнайлар билан жиҳозланган, бу эса смартфон орқали овозли бошқарувни янада осонлаштиради.

Қурилма учун 12 Вольтли розетка талаб этилади, динамиклар кучланиши 5 Вт. Оғирлиги 580 грамм атрофида.

JBL Smartbase док станцияси тез орада 200 доллар нархида сотувга чиқади.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг