Bosch сизни келажак автомобилининг ўриндиғига ўтқазади

Изоҳ

Bosch компаниялар гуруҳи CES 2016 кўргазмасида ҳаддан ташқари кўп дисплейлар ўрнатилган автомобиль концептини кўрсатган. Бу йилги тақдимотида эса аввалгисидан ҳам илғор технология кўрсатилди. Bosch автомобилни ҳаракатланиш воситаси эмас, ғилдиракли шахсий ёрдамчига айлантирди.

Янги концепцияда ҳам кўплаб дисплейлар бор, аммо улар билан ишлаш янги поғонага кўтарилган.  Каттакон марказий дисплейдан ташқари ҳар бир йўловчи олдига алоҳида экранлар ўрнатилган. Орқани кўрсатувчи кўзгу вазифасини ҳам камерага уланган дисплей ўтайди. Тизим кўриш бурчаги ва камера фокусини йўлдаги вазиятга қараб ўзи созлайди.

Концепт юзни таниш технологиясига ҳам эгадир. Турли инсонларнинг афт-ангорини фарқлай олади. Камера ҳайдовчининг шахсини танигач, рул, кўзгулар, салондаги ҳарорат ва кўнгилочар тизимни “ақлли машина”нинг ўзи созлайди. Қолаверса, тизим ҳайдовчисининг саломатлигини назорат остида тутади. Юзидан мудроқ босаётганини сезади.

Концептнинг фазилатларидан яна бири йўлдаги бошқа автомобиллар ва эгасининг қурилмалари билан синхронлашувидир. Бу функция ёрдамида хонадонингиздаги маҳсулотлар борлигини билиш мумкин. Ёки уйдаги электр жиҳозларини бошқарса бўлади.

Bosch компанияси вакиллари юқоридаги технологиялар келажакда серияли автомобилларда пайдо бўлишига ишонтирмоқда.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this