Infiniti компанияси автомобиль сотиш бўйича ўз рекордини ўрнатди

Изоҳ

Япон автоконцернининг савдоси 2016 йилда қизигандан қизиди. Ўтган йилда 230 мингта машина сотиб, 2015 йилги кўрсаткичдан 7 фоизга оширди.

Жаҳон иқтисодий инқирози япон концернига зарар эмас, фойда келтирди, дейиш мумкин. Motor1 маълумотига кўра, АҚШда 138 минг, Америка қитъасида эса жами 153,5 минг автомобиль сотилган. Бу 2015 йилги натижадан 4 фоизга ортиқдир.

Ғарбий Европада ҳам “Инфинити”нинг оти ўзиб кетган. Кўҳна қитъада 2015 йилдагидан 140 фоизга ортиқ машина сотилган.

Хитойда компания 41,6 минг машина сотиб, 2015 йилги натижадан 4 фоизга оширган.

Энг харидоргир русумлар Q30 ва QX30лигини айтиб ўтиш лозим.  Экспертларнинг фикрича, янги QX50 кроссовери ҳавола этилгач, компания маҳсулотларига талаб янада ортади.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг