Пекинда ҳавони булғайдиган 300 минг автомобиль қисқартирилади

Пекинда ҳавони булғайдиган 300 минг автомобиль қисқартирилади

Пекин ҳокимияти 2017 йилда атроф-муҳит ифлосланишига қарши кураш доирасида атмосферага кўп тутун чиқарадиган  автомобилларни шаҳар йўлларидан қисқартирмоқчи. Бу ҳақда Синхуа агентлиги Пекин мэрининг баёнотига асосланиб хабар бермоқда.

Унда айтилишича, ноябрнинг бошида Хитой пойтахтида ҳавони ифлослантирувчи 340 минг автомобил қисқартирилган.

Аввалроқ Пекин автотранспортни бошқариш департаменти директори Ли Куншен пойтахтдаги 5,65 млн транспорт воситаси ҳар йили атмосферага 500 минг тонна чиқинди ташлашини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, PM 2.5 (ўлчами 2,5 микрондан кичик қаттиқ зарра) билан ҳавони ифлослантирувчи манбаларнинг 30 фоиздан ортиғи автомобиллар ҳиссасига тўғри келади.

Бундан ташқари Пекин мэри 2017 йилда кўмирдан фойдаланиш 30 фоизга қисқартирилиши, ҳавони булғаётган 500 корхона ёпилиши, 2,6 минг корхона модернизациялаштирилишини маълум қилган. Қолаверса, махсус “табиатни асровчи полиция” ташкил қилинади. Полиция экологик вазиятни, жумладан, очиқ ҳавода чиқиндилар ёқилиши каби ножоиз ишларни назорат қилади.

PM 2.5 зарралар туман каби ҳавода тарқалиб инсон ўпкасига чуқур киради ва нафас қисиш каби касалликларни келтириб чиқаради.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"