Рулга тегиш ҳам шарт эмас: BMW’нинг 5-Series седанига тўлақонли автопилот тизими ўрнатилди

Рулга тегиш ҳам шарт эмас: BMW’нинг 5-Series седанига тўлақонли автопилот тизими ўрнатилди

BMW компанияси янги авлод 5-Series седанини тўлақонли автоном бошқарув тизими билан таъминлади. «Motor»нинг ёзишича, фирманинг автопилот ишланмалари йўналишидаги муваффақиятлари намунаси сифатида тайёрланган прототип Лас-Вагесда ташкил этилган CES маиший электроника кўргазмасида намойиш этилган, деб ёзади Daryo.uz.

Янги автопилот – BMW’нинг ҳозирда сериялаб ишлаб чиқарилаётган моделларида учрайдиган ҳайдовчининг электрон ёрдамчиларининг яхшиланган версияларидир. Айни вақтда, прототип автомобилни ўраб турган маконнинг рақамли харитасини тузишга имкон берувчи махсус ускуна билан таъминланган.

Бундан ташқари, янги «бешинчи»нинг негизидаги прототип Robot Valet Parking функциясига ҳам эга бўлган. Бу тўлиқ автоном равишда автотураргоҳга жойлашиш тизимидир – ҳайдовчи машинани тарк этиб, уни автотураргоҳга йўллаши мумкин (катта эҳтимол билан, бу смартфондаги махсус мобил дастур ёки BMW’нинг «ақлли» калити ёрамида амалга оширилади). Ҳайдовчининг буйруғи бўйича, автомобиль ортга ҳам қайтиб кела олади.

BMW автопилот устидаги ишланмаларни 2000 йилларнинг охирида бошлаган. Аввалроқ фирма эски авлод 5-Series’нинг негизида тизимнинг дастлабки версиясини синовдан ўтказган эди. Синовлар доирасида седан Мюнхендан Нюрнберггача бўлган 170 километр масофани тўлиқ автопилот тартибида босиб ўтган.

2014 йили компания тўрт эшикли 6-Series Gran Coupe ва 2-Series купеси негизида ҳам прототиплар тайёрлаган бўлиб, улар мустақил равишда, автопилот тартибида трек бўйлаб пойга тезлигида ҳаракатланган ва ҳайдовчининг ҳеч бир иштирокисиз дрифт қилган.

BMW тўлиқ автопилотли моделларни 2020 йилдан бошлаб серияли тарзда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.