2016 йилда янги автомобилларни энг кўп сотган компания маълум бўлди

Изоҳ

Volkswagen 2016 йилда янги автомобилларни энг кўп сотган компания бўлди.

Компания ўтган йил якунларига кўра бутун дунё бўйлаб 10,1 миллион янги автомобилни сотган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1,4 фоизга кўпроқ, деб ёзади Kun.uz.

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида сўнгги беш йилда етакчилик қилиб келган Toyota компанияси қайд этилди. Япония бренди 2016 йилда 9,94 миллионта машинани сотишга муваффақ бўлган. Кучли учликни эса Renault-Nissan альянси якунлаб берди — 8,51 миллионта автомобиль.

Шунингдек, биринчи бешликдан Hyundai-Kia (8,17 млн) ва General Motors (7,97 млн) ҳам жой олган бўлса, ўнликка Ford (6,29 млн), Honda (4,9 млн), Fiat Chrysler Automobiles (4,86 млн), PSA Group (3,24 млн) ва Suzuki (2,85 млн) кирди.

Маълумот учун, Германиянинг Volkswagen концерни 2016 йилда «дизельгейт» можаросига аралашиб қолганди. Двигателларнинг зарарли моддаларни чиқариши ҳақидаги маълумотларни сохталаштириш билан боғлиқ бўлган бу ҳолат нафақат Volkswagen обрўсига таъсир кўрсатди, балки йирик молиявий харажатларга ҳам олиб келди. Компания америкалик мижозларига тахминан 14 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги товон пулларини тўлаб бериши керак. Volkswagen «дизельгейт» сабаб бутун дунё бўйлаб 11 миллионта машинасини қайтариб олишга мажбур бўлди.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this