Mercedes-Benz рекорд сонда машиналар сотди

Изоҳ йўқ

Mercedes-Benz 2016 йилда рекорд сондаги 2,083 млн та автомобиль сотди. Бу ҳақда Daimler концерни матбуот баёнотида маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.

2015 йилга нисбатан компаниянинг савдоси 11,3 фоизга ошган. Reuters ахборот агентлиги хабар беришича, Mercedes-Benz сотилган автомобиллар бўйича ўзининг асосий рақобатчиси BMW’дан ўтиб кетди.

Daimler директорлар кенгаши раиси ва Mercedes-Benz бўлими бошлиғи Дитер Цетшенинг айтишича, 2016 йил компания тарихидаги энг муваффақиятли йил бўлган.

Таъкидланишича, энг кўп автомобиль декабрь ойида сотилган  (190 269 та).

Ҳаммаси бўлиб Mercedes 2016 йилда Европада 900 мингта (+12,4 фоиз), Осиё-Тинч океани минтақасида 734 169 та (+19,3 фоиз) автомобиль сотган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/carzoneuz

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *