Audi ва NVIDIA энг яхши автоном автомобиль ясашда ҳамкорлик қилади

Изоҳ йўқ

CES 2017 кўргазмаси якунида Audi мутахассислари электрон қисмлар билан ишловчи NVIDIA компанияси билан ҳамкорлик ўрнатганини эълон қилди. Иттифоқнинг бош мақсади “ғоят ривожланган сунъий идрокли ўзи бошқариладиган энг яхши автомобил” яратишдир. Улар кечагина топишди, деб ўйламанг, анчадан бери бирга ишлаб келишади. Ҳаттоки бирга тайёрлаган прототипини намойиш этиб улгурган.

CES 2017 кўргазмаси доирасида автомобиль учун мақбул тезликни ва ҳаракатланиш траекториясини танлай оладиган сунъий идрок технологияси яратиш сари қадам қўйилди. Audi ва NVIDIA инженерлари ишлаган сунъий идрок йўлда учраган турли хатарли вазиятлар ва форс-мажорларда автомобилни бошқаради. Автомобилнинг аппарат қисмида кўп даражали нейрон тармоқли Nvidia Drive PX янги компютери ўрнатилган.

Нейрон тармоғи асосидаги сунъий идрокли автомобилни малакали ҳайдовчилар аввал махсус жиҳозланган полигон ва синов майдончасида, сўнгра шаҳарнинг серқатнов йўлларида синаб кўради. Сунъий идрокни биринчи бўлиб таъмирлаш ишлари кетаётган йўл участкаси ҳамда шлагбаумлар ва поезд йўлларини кесиб ўтишга, тўсиқларни айланишга, кутилмаган об-ҳаво шароити ва йўловчи талабига кўра манзил ўзгарган ҳолатларга ўргатилади.

Ҳамкорлик меваси бўлган янги автомобиль 2020 йилда сотувга чиқарилади. Ҳозирча, Audi ва NVIDIAнинг видеосини томоша қилинг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/carzoneuz

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *