Шимолий Американинг йил автомобили аниқланди

Шимолий Американинг йил автомобили аниқланди

Шимолий Америка халқаро автосалонида ўтказилган танловда ҳакамлар ҳайъати Chevrolet Bolt электромобилини нуфузли совринга сазовор деб топишди. General Motorsга қарашли электромобиль 364 балл олиб, Hyundai Genesis G90 (105 баллов) ва Volvo S90 (101 балл) русумларидан катта фарқ билан ўзиб кетди.

Сhevrolet Bolt биринчи марта совриндор бўлиши эмас. Ўтган йилнинг кузида тақдим этилган машина ноябр ойида “Йилнинг яшил автомобили” мукофотини олди. Лос-Анжелесдаги автошоуда эса Motor Trend Car соврини эгаси бўлди. Бир берса, қўшқўллаб бераркан.

Сhevrolet Bolt GM бўғинидаги биринчи ялпи электромобиль эканлигини эслатиб ўтамиз. Электромобиль зарядсиз 383 км йўл босади. АҚШда 30 минг доллардан сотилмоқда.

Йил автомобили мукофоти 1993 йилдан бери Детройтда ўтказиб келинади. Овоз беришда АҚШ ва Канададан келган 60дан ортиқ журналист иштирок этади. Пикап категорияси бўйича 2016 йил автомобили Honda Ridgeline, йил йўлтанламаси эса Chrysler Pacifica бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"