Автомобиль савдосига доир кўча ибораларининг изоҳли луғати

Изоҳ

СУЯГИ БУТУН – кузовнинг айрим қисмлари бўялган, аммо машина қаттиқ зарб емаган.

ПЯТНОСИ БОР —  кузовининг озгина жойи бўялган.

ТОЗА – машина бўялмаган, урилмаган.

ТОЗЗЗА – машина томоша қилса арзигулик ҳолатда.

ЭТ-БЕТИДА КРАСКАСИ БОР – бўялган жойи бўялмаганидан кўп.

БЎЛИШИ (НАРХ ҲАҚИДА) – охирги нарх айтилди, аммо яна бироз савдолашса бўлади.

ТАҚАЛГАНИ – бундан камига сира иложи йўқ.

ВАРИАНТГА – бир неча ой ёки йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиш.

ЗАЗОР – ўртада турган киши машина эгасидан баландроқ нарх айтмоқда.

ФУЛЛ – гидравлика, ойнакўтаргичлар, ABS, кондиционер. Шу каби қўшимча қурилмалар сони ошиб боради.

ПОЛНИЙ ФУЛЛ – заводдан чиққандаги барча функциялари соз ҳолда. Асосан, харидорни ишонтириш учун қўлланади.

НАВАРОТ – автомобиль эгаси қўшимча опциялар ўрнатган, аммо заводники эмас.

АЁЛ КИШИ ҲАЙДАГАН – машина эҳтиётлаб минилган. Асосан, харидорни ишонтириш учун қўлланади.

ЗАПАСКАСИ ТУШМАГАН – эҳтиёт ғилдирагидан ҳали фойдаланилмаган, яъни машина эҳтиётлаб ҳайдалган.

4ТА ЯНГИ КАЛИШИ БОР – тўртала ғилдирагига ҳам янги шина кийгазилган.

МАШИНА КОПТОК – машинанинг ҳаракатланиш қисмларининг бари соз ҳолатда.

ЮВОШРОҚ МАШИНА КЕРАК – арзонроғи керак.

troll.uzдан фойдаланилди

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг