Автомобиль ўриндиғи алоҳида осмали бўладими?

Изоҳ йўқ

CES-2017 кўргазмаси мавзуини давом эттирамиз. Американинг Bose компанияси енгил автомобиллар учун жуда қулай ўриндиқни намойиш қилди.

Bose турли-туман технологик қурилмалар чиқаради, аммо биринчи марта яхши ўриндиқ ишлаб чиқаришга киришди. Биз “яхши ўриндиқ”, дея бекорга урғу бермадик, чунки махсус осмали (подвеска) ўриндиқ йўлнинг ўйдим-чуқурлигини билинтирмайди.

Тўғри, бу ихтиро биринчи навбатда ҳайдовчисиз автомобиллар учун мўлжалланган. Bose ҳайдовчисиз автомобилда юриш ястаниб кино томоша қилишдан кўп фарқ қилмаслиги лозим, деб ҳисоблайди. Шу сабабли, ақлли машина барча қулайлик билан таъминланиши, хусусан, силкиниш, титраш каби ҳолатлар юз бермаслиги керак. Осмали ўриндиқ намунасини кўргазмада автомобилга ўрнатиб намойиш этишди.

Бу Boseнинг осма билан биринчи марта ишлаши эмас. 80-йилларда машиналар учун электромагнитли осма яратган. Аммо у жуда қимматга тушганлиги учун серияли ишлаб чиқарилмасдан, концептлигича қолиб кетган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/carzoneuz

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *