«Mercedes Maybach» кроссовери яратилиши тасдиқланди
Daimler AG компанияси раҳбари Дитер Цетше Детройтдаги автосалонда «Мерседес» компаниясининг Mercedes-Maybach суббренди остида чиқарилувчи кроссовери пайдо бўлишини тасдиқлади. Маълумки, машина дизайн борасида ноёб бўлади, деб ёзмоқда Kun.uz.
Янги ультраҳашаматли кроссовернинг дизайни нолдан яратилади.
Шунингдек, Mercedes-Maybach’нинг электр двигателли вариантлари ҳам яратилиши маълум қилинди. Компаниянинг маркетинг бўйича вице-президенти Йенс Тимер электроприводли моделлар нафақат «Мерседес-Майбах»да, балки Mercedes-AMG суббрендининг спорт автомобилларида ҳам пайдо бўлишини айтди. «Шундай вақт келадики, ҳар бир модель гибрид ёки электр модификациясини олади. Биз бунга тайёрмиз».
Компаниянинг режаларида яна бир Mercedes-EQ суббрендини яратиш режаси бор. Бу суббренд остида юқори технологик электромобиллар ишлаб чиқарилади. Ушбу суббренд остидаги биринчи модель Generation EQ кроссовери 2016 йил октябрда тақдим қилинганди.