Lexus биринчи яхтасини кўрсатди

Lexus биринчи яхтасини кўрсатди

Toyota концернининг раҳбари Акио Тойоданинг шахсий ташаббуси билан яхта лойиҳаси бошланганига бир неча йил бўлди (“Лексус” “Тойота”га тегишли маркадир). Компания Lexus Sport Yacht яхтасини Майами қирғоқларида намойиш қилди. Яхтага саккиз цилиндрли  беш литрли иккита двигатель ўрнатилган бўлиб, ҳар бирининг қуввати 440 от кучига тенг. Бундай моторлар RC F, GS F ва LC500 авторусумларига ўрнатилишини айтиб ўтиш жоиз.

Яхта корпуси карбонпластикдан ишланган бўлиб, турдошларидан бир тоннага енгилдир. Саккиз ўринли яхтанинг узунлиги 12,7 метр. Соатига 80 км тезликда суза олади.

Капитан Sport Yachtни штурвал олдидаги рангли сенсор панел ёрдамида идора қилади. Экран GPS навигация, сувости гидролокаторлари ва бошқа қурилмалар маълумотини акс эттиради. Мултимедиа тизими Wi-Fi ва 4G тармоғи билан ишлайди. Йўловчи салонига чарм ва ёғоч қопланган, камбузда ошхона техникаси ва душ бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"