Нидерландия поездлари шамол энергиясига юради

Нидерландия поездлари шамол энергиясига юради

Ўтган йилда Нидерландияда қатнайдиган поездларнинг 75 фоизини энергия билан шамол таъминлади. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб эса темир йўл тўлалигича шамол энергиясига ўтди.

2015 йилда Нидерландиянинг Nederlandse Spoorwegen номли темир йўлда юк ташувчи йирик компанияси Eneco энергетик компанияси билан шартнома имзолади. Ҳамкорликдан мақсад ҳавога чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини камайтиришдир. Режада дизел ёнилғиси истеъмол қилувчи барча поездларни янгиланувчи энергия манбасига ўтказиш акс этган.

Икки йилда поездларнинг 75 фоизи экологик тоза ёнилғига ўтказилди. 2017 йилда эса Nederlandse Spoorwegenга қарашли ҳаракатланувчи состав юз фоиз шамол энергиясига ўтди.

Нидерландия, Белгия ва Скандинавия давлатларида кўп сонли янги шамол электростанциялари қурилиши ҳисобига бунга эришилди. Ҳаттоки, шамолсиз кунда ҳам уларнинг умумий тармоғи чиқарган энергиядан фойдаланса бўлади.

Nederlandse Spoorwegen компаниясининг поездлари кунига 5500 рейсни амалга ошириб, 600 минг кишини ташийди. Компания бир йилда 1,2 млрд кВт•соат энергия истеъмол қилади. 2005 йилдан бери компания энергиядан самарали фойдаланиш дастури асосида ишлагани учун энергия истеъмолини йилига 2 фоиздан, димланган газ чиқиндиларини эса 30 фоизга қисқартиришга эришди.

Ҳозирги кунда Нидерландияда 2200та шамол турбинаси бўлиб, 2,4 млн уй хўжалигини энергия билан таъминлайди. 2014 йилда янгиланувчи энергия манбалари улуши умумий энергиянинг 4 фоизини ташкил қилган бўлса, 2023 йилда 16 фоизга етади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"