Трамп учун суперантиқа автомобиль яратилмоқда

Трамп учун суперантиқа автомобиль яратилмоқда

АҚШнинг бўлғуси президенти Дональд Трамп учун Cadillac лимузини яратилмоқда. General Motors компанияси ва АҚШ махсус хизматлари ҳамкорлигида яратилаётган машина Трампнинг хавфсизлигини таъминлаш учун энг илғор технологиялар билан жиҳозланади, деб ёзади Kun.uz.

Икки йил давомида яратилган Cadillac Monster 2 деб аталувчи бу машина 20 см ли зирҳли ҳимоя, кўзни ёшлатувчи газ отувчи замбарак, ҳаётни таъминлаш сунъий қурилмаси ва захира қон баллонлари билан жиҳозланади.

АҚШ ОАВ маълумотларига кўра, энг янги президент лимузини Трампнинг инаугурацияси куни оммага тақдим қилинади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.