Канадада 100 автомобиль иштирокида оммавий авария юз берди

Канадада 100 автомобиль иштирокида оммавий авария юз берди

Канадада қарийб 100 автомобиль иштирокида оммавий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Daryo.uz‘нинг ёзишича, ҳодиса Онтарио вилоятидаги 401-трассада юз берган.

Интернетда ҳодиса жойидан олинган бир неча видео пайдо бўлган. Уларнинг бирида бошқарувни йўқотган юк машинаси тирбандликда туриб қолган автомобилларга бориб урилаётгани акс этган.

Маҳаллий маъмурият вакилларининг сўзларига кўра, шосседан жануброқда жойлашган Онтарио кўлидан келган кучли қор сабабли, йўлнинг бу қисмида кўриш узоқлиги сезиларли даражада қисқарган.

Оммавий авария оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бир неча киши кичик тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.