Сирдарёда экскаваторларни таъмирлаш заводи қурилади

Сирдарёда экскаваторларни таъмирлаш заводи қурилади

Сирдарё вилоятининг Сирдарё шаҳридаги «Ўзтемирйўлмаштаъмир» корхонаси вагон-ғилдирак устахоналари базасида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи бунёд этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 январь куни шу ҳақдаги қарорни (PDF) имзолади.

Лойиҳани 2017−2018 йилларда амалга ошириш режалаштирилган. Бунда жорий йилнинг 1 апрелига қадар «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш учун киритиши лозим. 1 июлга қадар «Ўзбекистон темир йўллари»га қурилиш билан бир қаторда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилди, дея хабар қилади Gazeta.uz.

Бунга қадар экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини Янгиерда қуриш режалаштирилган эди. Лойиҳанинг ҳисоб қиймати 29 млн АҚШ долларини ташкил этади. Завод «Ўзбекистон темир йўллари» маблағлари эвазига бунёд этилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.