Tesla эгаси чўлда уяли тармоқ йўқлиги сабаб автомобилни ўт олдиролмади

Tesla эгаси чўлда уяли тармоқ йўқлиги сабаб автомобилни ўт олдиролмади

Лас-Вегас (АҚШ, Невада) шаҳрида яшайдиган тадбиркор Райн Негри чўлда уяли тармоқ йўқлиги сабаб ўзига тегишли Tesla машинасини ўт олдиролмади. Mashable нашрининг хабар қилишича, воқеа Негри рафиқаси билан Лас-Вегасдан Невада штатида жойлашган Мохаве чўлидаги Ред Рок Коньон қўриқхонасига кетаётганда содир бўлган.

Негри, одатда, электрокарни Tesla мобил иловаси орқали ўт олдиргани боис, автомобиль калитини уйда қолдирган. Шаҳардан тахминан 10 км масофа юргач, Негри ва рафиқаси қичқа танаффус учун автомобилдан чиқадилар. Шундан кейин уяли тармоқ қоплами йўқлиги туфайли электрокарни қайта ўт олдиришнинг имкони бўлмайди. Негрининг рафиқаси 3 км юриб, уяли тармоқни топгач, яқинларига қўнғироқ қилиб, улов калитини олиб келишни сўраган.

Ҳа, технологиялар ҳаётимизни шу қадар енгиллаштириб юбориши мумкинки, натижада оддий нарсаларни ўзимиз билан олиб юришни ҳам унутиб қўйишимиз ҳеч гап эмас экан.

Мавзу:

#Tesla

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.