Тошкентда “Буюк ипак йўли” бекати фойдаланишга қайта топширилади

Тошкентда “Буюк ипак йўли” бекати фойдаланишга қайта топширилади

Тошкентдаги Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” бекатини қайта тиклаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда. Хабарга қурилиш жойидан олинган сурат илова қилинган. Маълумот ўрнида: мазкур бекат мажмуаси 2015 йилнинг июль ойидан ишламаётган эди. Шундан сўнг, ўтган йилнинг октябрь ойида ушбу йўлдаги “Мусаввирлар” бекати қайта тикланди.

Аммо шунга қарамай, йўловчилар оралиқ масофаси ярим километрдан ошадиган “Мусаввирлар” бекатига пиёда боришларига тўғри келаётган эди. “Буюк ипак йўли” бекатини тиклаш ишлари қачон якунланиб, фойдаланишга тўлиқ топширилиш санасига ойдинлик киритилмаган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.