Тошкент шаҳар жамоат транспортига электрон тўлов тизимини жорий этилади

Тошкент шаҳар жамоат транспортига электрон тўлов тизимини жорий этилади

Тошкент шаҳар жамоат транспортига 2017 йил IV чорагида электрон тўлов тизимини жорий этиш мўлжалланмоқда, деб ёзмоқда 1news.uz.

Бу тадбир муҳакомага қўйилган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасида белгиланган.

35 млн сўмлик лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошшаҳартрансхизмат компанияси томонидан тижорат банклари кредитлари эвазига амалга оширилади. Лойиҳанинг рўёбга чиқиши аҳолига сифатли транспорт хизматлари кўрсатишга эришиб, транспорт хизматидан олинадиган даромад ҳажмининг 15% га ўсишига сабаб бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.