Бугуннинг болалари ҳеч қачон машина ҳайдамайди

Бугуннинг болалари ҳеч қачон машина ҳайдамайди

Калифорния университетидаги робот техникаси институти раҳбари Хенрик Кристенсен сарлавҳадаги башоратни қилди. “Мен бугун дунёга келаётган янги авлод одамлари ҳеч қачон автомобиль ҳайдамайди, деб ҳисоблайман. Тўлиқ автоном транспортли келажак 10-15 йилдан сўнг кириб келади. Барча автомобилсозлар  яқин беш йил ичида тўлақонли ҳайдовчисиз автомобиллар серияси йўлларга чиқишини билдирмоқда”, — деди Кристенсен.

Унинг айтишича, ўзи ҳам автомобиль бошқаришни хуш кўради, аммо ҳамма гап одамлар йўлда қатнашда қанча фойдали вақтини совураётганлигидадир. Қолаверса, автопилот бугунги қатновни икки баробарга оширади, аммо йўл инфраструктураси ўзгармай қолади.

Бундан ташқари Кристенсоннинг айтишича, шахсий автомобиль тушунчасининг ўзи анча ўзгаради. Автомобиль шахсий мулк объекти эмас, транспорт хизматига айланади. Кристенсон ҳозир шахсий автомобиллар кўп вақтини беҳуда ўтказаётганини эслатди. Автомобилни миниб ишга келгач, саккиз соат жойидан қўзғалмайди. Сўнг уйга қайтилади ва автомобиль эрталабгача яна гаражда туради.

Шахсий автомобилларга оид шунга ўхшаш башоратни аввал Tesla асосчиси Элон Маск ҳам билдирган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"