Белорус ва украинларнинг японча мотоцикли (видео)

Белорус ва украинларнинг японча мотоцикли (видео)

Белоруссиялик дизайнер Артём Смирнов ва Украиналик Владимир Панченколар анъанавий японча услубда концептуал мотоцикл ясади.

Японча услубга соддалик ва ихчамлик хосдир. Бу кунчиқар мамлакат маданиятининг бир қисмини ташкил этади.

Samurai концепти чин япон автомобили қанақа бўлишини кўрсатади. Унинг ортиқча қисмлари йўқ. Дастаси японларнинг анъанавий қиличи дастасига ўхшаш қилиб ясалган.

Мотоцикл ўриндиғининг ҳолати ва баландлигидан тортиб оёққўйгичларигача, умуман, барча созламалари битта контроллердан бошқарилади. Samuraiнинг барча механизмлари аэродинамик суйри панел билан ёпилган.

“Самурай”нинг болачаси ҳам бор. Мотоцикл муаллифлари дизайни ундан кам бўлмаган аравачани намойиш қилди.

Мотоциклга қандай двигатель ўрнатилиши айтилмади. Бироқ тутун чиқарувчи қувурчаси йўқлигига қараб электрли бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"