Қор кўчиш хавфи туфайли «Қамчиқ» довонида қутқарувчилар навбатчилик қилмоқда

Қор кўчиш хавфи туфайли «Қамчиқ» довонида қутқарувчилар навбатчилик қилмоқда

Қамчиқ» довонида мумкин бўлган қор кўчикиси хавфи туфайли А-373 рақамли «Тошкент — Ўш» трассасида қутқарувчилар доимий равишда навбатчилик қилмоқда. Бу ҳақда Sof.uz хабар қилмоқда.

Яқин кунлар ичида довонда об-ҳаво ўзгариб — 8 —10 даража совуқ бўлиши, кўриш 50-100 метргача ёмонлашиб, шамол тезлиги секундига 20 метргача ошиши мумкин. Ушбу об- ҳаво шароитида қор кўчиш хавфи сақланиб қолмоқда.

«Қамчиқ» довони Ўзбекистон шарқида жойланган тоғли довон бўлиб, у Ўзбекистон асосий ҳудудини Фарғона водийси билан боғлайди. Довоннинг денгиз сатҳидан баландлиги 2200 метрни ташкил қилади. Довон орқали асосий автомобил ва темир йўллари ўтган. У ердан суткасига 10-15 минг автомобил ўтади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.