“Тесла” электромобиллари 6 ой ичида тўла мустақил ҳаракатланишга ўтади

“Тесла” электромобиллари 6 ой ичида тўла мустақил ҳаракатланишга ўтади

Автомобиль инженерлари ва олимлар ўз маҳсулоти 2020 йилдан тўла мустақил ҳаракатланиши ҳақида ваъда бераётган маҳалда “Тесла”нинг бош директори Элон Маск олти ой ичида буни амалга оширишини айтди. Бу ҳақда forbes.com ёзмоқда.

Маск бу маълумотни душанбу куни кечқурун “Твиттер” саҳифасида ёзди.

Ижтимоий тармоқда унга қаратилган тўла мустақил ҳаракатланувчи электромобилнинг хавфсизлиги тўғрисидаги саволга “…автономлик хусусияти ҳисобига хавфсизлик анча яхшиланиши керак…”, деб жавоб берди.

Тўлиқ мустақил бошқариладиган автомобиль қачон пайдо бўлиши ҳақидаги саволга эса “эҳтимол 3 ой, аниқроғи 6 ой”, деб жавоб қайтарди.

Ҳар доим транспорт соҳасидаги ютуқларнинг етакчиси бўлишга интилаётган Маск тўлиқ автоном технологияни ҳам биринчи бўлиб тақдим этишни хоҳлаяпти. Унинг ваъдаси бажарилишини эса олти ой давомида кузатамиз.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"