Париж кўчаларида ҳайдовчисиз автобуслар қатнай бошлади (видео)

Париж кўчаларида ҳайдовчисиз автобуслар қатнай бошлади (видео)

23 январ куни тўла автоном электробуслар Париж кўчаларида синов тариқасида юра бошлади. Ҳозир Франция пойтахтининг 13-округида иккита мини-электробус қатнамоқда. Агар электробуслар синовдан яхши ўтса, шаҳар ҳокимияти бундай транспортни ривожлантиради.

Электробусчаларга 12тадан йўловчи сиғади. (Энди транспорт воситасининг одам сиғдириши ҳақида гап кетганда ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаса ҳам бўлади). Электробус шундай тузилганки, охирги бекатга етиб келгач, бурилиши шарт эмас, тўғри орқага юра бошлайди. Лазерли масофа ўлчагич (дальномер) ва кўп сонли камералар билан жиҳозланган.

Париж ҳокимияти келажакда шаҳар четига қатновчи поездларнинг ўрнига шу турдаги электробуслар қатновини йўлга қўймоқчи.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"