Ҳайдовчи инспекторга пора бериш учун кредит олди

Ҳайдовчи инспекторга пора бериш учун кредит олди

Бу воқеа Россиянинг Пермида юз берди. 39 ёшли ҳайдовчини ЙҲХДИ инспектори тўхтатди. Ҳайдовчи ғирт мастлигини яшириб ўтирмади. Қўйиб юборишлари учун инспекторларга томдан тараша тушгандек 40 минг рубл ваъда қилди. Ёнида пул йўқ эди, шунинг учун энг яқин банкка бориб шошилинч кредит олди.

Тўғри, у банкка боргунча инспекторлар ўз раҳбариятига қўнғироқ қилиб, барчасини айтиб берди. Қолган воқеалар сиз тасаввур қилганингиздек юз берди.

Ҳозир тергов тугаб, иш судга оширилган. Кредит олган ҳайдовчи мансабдор шахсга пора беришга уринганлик ва ноқонуний хатти-ҳаракат содир қилганликда айбланмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"