Пенсионер занжирли вездеход ясади (видео)

Пенсионер занжирли вездеход ясади (видео)

Кузбасслик Иван Сардаев бир ярим йил тер тўкиб занжирли қўлбола вездеход ясади. Унга С-10 деб ном берди. Вездеходнинг аксар қисмлари турли русумдаги “Жигули”лардан йиғилган. Орқа кўприк, мотор ва узатмалар қутиси эски “Жигули”ники, ғилдираклар “нол ўн бир”ники, двигатель ВАЗ-2103дан ўзлаштирилган. Кабина эса Москвич 2140дан олинган.

Рул ўрнига икки ричаг билан бошқарилади. Икки ўриндиқли салонни иситадиган печкалар ҳам бор. Занжирни эса Иван аканинг ўзи ўйлаб топиб йиғди.

Сардаев ҳозир вездеходини синаб кўрмоқда. Текис йўлда у соатига 35-40 км тезликда ҳаракатланади. Дарвоқе, уни ясашга уста Иван жами 30 минг рубл сарфлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"