iPhone ишлаб чиқарувчи компания велосипед тайёрлашни бошлайди

iPhone ишлаб чиқарувчи компания велосипед тайёрлашни бошлайди

Хитойда велосипедлар ижараси билан шуғулланадиган Mobike стартапи учун iPhone ишлаб чиқарувчи Foxconn компанияси велосипедлар тайёрлашни йўлга қўяди, деб хабар бермоқда Chine-Review нашри.

Бунинг натижасида Mobike бир йилда 10 млн велосипедни фойдаланишга топширишга муваффақ бўлади. Ушбу миқдорнинг 5,6 миллиони Foxconn фабрикаларида ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, тайванлик мазкур гигант велосипедларнинг дизайнини яратишда ҳам қатнашади. Mobike велосипедларнинг маълум қисмини Сингапурга экспорт қилишни режалаштирган.

2015 йилда асос солинган Mobike стартапи велосипедларни қулай усулда ижарага бериш билан даромад кўради. Ижарачи смартфон орқали бўш велосипедни қулфдан чиқариб, ижарани расмийлаштириши мумкин. Мазкур сервис Хитойда яхши оммалашган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.