Umbrella дрони сизга соябон тутиб боради

Umbrella дрони сизга соябон тутиб боради

Drones Direct компанияси DJI Phantom 4 серияли дронини модификациялаб, ҳар бир одам учун зарурий буюм ясади. Оддий квадрокоптерга соябон маҳкамланган бўлиб, энди дрон эгасининг боши устида учганча унга соябон тутиб юради. Айниқса, ёғин-сочинли жойларда яшайдиган инсонларга бу асқотиши шубҳасиз.

Соябонни қўлда тутиб юрмаслик учун дронни смартфонга улаб қўйилади. Дрон GPSдан фойдаланиб эгасининг ҳамроҳига айланади.

Дрон шамолдан қўрқмайди, уй, дарахт ва симёғочларни айланиб ўтади ҳамда кўрганларини 4К камерага ёзади. Заряди ярим соатга етади. Ҳа, дрон ва соябон билан узоқ сайр қилолмайсиз. Батареяси ўтирса, соябонни қўлингизда тутиб оласиз, дроннинг вазни бир кгдан сал кўпроқ.

PJD Phantom 4 дронининг нархи 1200 доллар атрофида. Соябон билан қўшилгани эса 1600 доллардан ошиқроқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"