“Яндекс” автобус чиптасини сота бошлади

“Яндекс” автобус чиптасини сота бошлади

“Яндекс” компанияси шаҳарлараро ва шаҳар ташқарисига қатновчи автобусларга онлайн тартибда чипта сотиш хизматини йўлга қўйди.

Хизматдан фойдаланиш жуда осон: жойлашган ва борадиган манзилингизни ҳамда санани белгилайсиз холос. Онлайн хизмат тегишли рейсларни кўрсатади ва билет таклиф қилади. Агар керакли йўналиш топилмаса, “Яндекс.Расписания” саҳифаси бошқа транспорт турини таклиф қилади.

Янги хизмат ўтган йилнинг охирида синовдан ўтган.

“Яндекс” бугун 10 мингдан ортиқ йўналишларда дистрибюторлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Келажакда ҳамкорлари сафини янада кенгайтиради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"