Италянлар келажак чамадонини ясади

Италянлар келажак чамадонини ясади

Италиянинг Piaggio Group компанияси ғаройиб транспорт воситасини намойиш қилди. Уни ўзиюрар чамадон-аравача дейиш мумкин. Дўкон айланишда ёки йўлда у сизга ҳамроҳ ва дастёр бўлади. Аслида у робот.

Ҳа, сиз расмда кўриб турган “ғилдирак” Gita номли роботдир. У 18 кггача юкни таший олади. Бир қарашда катта кўрсаткич эмас, аммо шаҳар шароитида одамлар орасида юришга етарли. Gita эгасига эргашиб юради. Келажакда тўла автономлашуви кутиляпти, яъни эгасининг буйруғи билан магазинга кириб, керакли товарни харид қилиб қайтади ёки итни сайрга олиб чиқади. Марҳамат, томоша қилинг.

Робот-чамадоннинг бақувватроқ “ака”си ҳам бор, у 100 кг юкни кўтаради. Юк ортиш бўлмаси ҳажми 120 литр.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"