Қайси мамлакатда машинали бўлиш қиммат?

Қайси мамлакатда машинали бўлиш қиммат?

LeasePlan лизинг компанияси экспертлари ўрганилган 24 мамлакатнинг қайси бирида машинадан фойдаланиш қанчага тушишини аниқлади.

Шахсий автомобилга эга бўлиш Норвегия фуқаролари учун энг қимматга тушаркан. Бензинли двигателга эга автомобиллар ойига 708 евро сарфлайди. Италияликлар эса суюкли машинаси учун ойига 678 евро сарфлаб, рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олган. Ойига 673 евронинг баҳридан ўтадиган данияликлар эса учликни ёпади. Бу рейтингда 16-ўрин Россияга насиб қилган. Бензинли автомобиль бир ойда россияликка 468 еврога тушаркан.

Мамлакат Бензинли двигатель Дизелли двигатель
Норвегия 708 681
Италия 678 621
Дания 673 565
Финляндия 657 684
Швейцария 648 544
Нидерландия 514 695
Швеция 561 550
Бельгия 547 538
Австрия 537 532
Ирландия 537 513

Автомобилдан фойдаланиш энг арзонга тушадиган мамлакат Венгрия бўлиб чиқди. Венгерлар ойига 364 евро сарф қилади.

Рейтинг тузишда машинанинг амортизацияси ҳисобга олинган. Жами харажатнинг, тахминан, 37 фоизи машина таъмири ва хизмат кўрсатишга кетади. Йўл йиғимлари ва солиқлар 20 фоизни ташкил этади. Харажатнинг 16 фоизи ёнилғига тўғри келади. Чиқимларнинг 84 фоизи белгилаб қўйилган нархлардир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"