Adidas “Тесла”ни кўчирмачиликда айблади

Adidas “Тесла”ни кўчирмачиликда айблади

Adidas компанияси Tesla Model 3 электромобилининг логотипи плагиатлигини даъво қилмоқда. Электрокарнинг уч полосали эмблемаси, немис маркасининг логотипига жуда ҳам ўхшаш. Adidas вакиллари бу масалада расман эътироз билдирди.

Ҳужжатда Adidas уч полосали логотипни 1952 йилдан бери ишлатиши кўрсатилган. “Адидас”чилар Model 3нинг логотипи “бир хил ёки жуда ўхшаш”лигини таъкидламоқда.

Geek Wire ёзишича, электромобилсоз компания даъвога эътибор қаратди ва уч горизонтал полосани “3” сонига ўхшатиб қўйди. Энди у учта чизиқ эмас, рақамга айланди. Буни “Твиттер” саҳифасида Элон Маскнинг ўзи тасдиқлади.

Tesla Model 3нинг биринчи сотиладиган нусхалари 2018 йилдан сўнг пайдо бўлади. Дастлабки прототипи 2016 йилнинг апрелида кўрсатилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"