Фотогалерея: Кўп болали оилалар учун энг тезкор автомобиллар

Фотогалерея: Кўп болали оилалар учун энг тезкор автомобиллар

Daryo.uz нашри катта оилалар учун мўлжалланган тезкор автомобиллар суратларини бир саҳифага жамлади. Улар орасида соатига 307 километргача тезлик олишга қодир бўлган Volkswagen Т5 модели, Brabus 850 XL ва бошқа машиналар бор.

Volvo XC90 Т8

Мазкур рўйхатда Volvo ХS90 Т8 моделини кўришни кўпчилик кутмаган бўлса керак. Бироқ, 376 от кучига эга машина ҳақиқатдан ҳам тезкор. Автомобиль 5,7 сонияда соатига 100 километр тезликка эриша олади. Унинг максимал тезлиги эса соатига 230 километр.

BMW X5 50i

BMW X5 50i ҳар томонлама кишини ҳайратга солади: 450 от кучига эга 2 тонналик автомобиль роппа-роса 5 сонияда соатига 100 километр тезликни олишга қодир. Максимал тезлик соатига 250 километрдан ошмайди.

Range Rover Sport SVR

Максимал тезлик ҳеч қачон Range Rover’нинг кучли томони бўлмаган. SVR ҳам бундан мустасно эмас. Автомобилнинг маскимал тезлиги соатига 232 километр бўлса-да, ичида 6 йўловчи билан 4,7 сония ичида 100 км/соат тезликка эришади.

Audi SQ7

SQ7 кроссовери 435 от кучига тенг V8 дизелли мотор билан жиҳозланган. Audi’нинг мазкур модели соатига 250 километргача тезликда ҳаракатлана олади. 4,8 сонияда эса соатига 100 километр тезликка эриша олади.

Mercedes R63 AMG

Бу машина кам учрайдиган, жуда қиммат ва оналарнинг ўта севимли автомобилидир. 510 от кучига эга Mercedes R63 AMG 5,1 сонияда соатига 100 километр тезликка эришади. Унинг маскимал тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади.

Dodge Durango SRT

SRT оиласининг яна бир вакили – янги Dodge Durango. Компания вакиллари машинани ўриндиқлари уч қатор бўлган кроссоверлар орасида энг тезкори деб атамоқда. 7 та ўриндиқ, 481 от кучи, 4,4 сонияда соатига 100 километр. Эшитилиши ёмон эмас. Аммо Dodge автомобилнинг максимал тезлиги ҳақида маълумот бермаган.

MTM T500 Transporter

MTM T500 Transporter йўлингизда учраб қолса, у билан рақобатлашишга шошилманг. Тюнинглари билан машҳур MTM компанияси Т500 капоти остига 472 от кучига эга бўлган Audi TT RS двигателини жойлаган. Машинанинг максимал тезлиги соатига 250 километрдан ошади. Соатига 100 километр тезликни эса фургон 5,6 сонияда олади.

Mercedes GLS 63 AMG

Бақувват GLS 63 AMG соатига 250 ёки 270 километр тезликда ҳаракатлана олади. Қудратли автомобиль 585 от кучи ва V8 цилиндрли мотор билан жиҳозланган.

Brabus 850 XL

Brabus 850 XL – GLS 63 AMG’нинг кучлироқ варианти. Машина 850 от кучига эга, максимал тезлик соатига 300 километр. 850 ХЛ атиги 4,2 сонияда соатига 100 километр тезликни олади.

Bentley Bentayga

Dodge эълон қилганида, Bentley амалга оширади. Машина соатига 301 километргача ҳаракатлана олади. Етти ўриндиқли йўлтанламас 608 от кучига тенг W12 битуролаштирилган мотор билан жиҳозланган.

Tesla Model S P100D

Model S моделининг юкхонасига ҳаракатга қарши вақтда икки йўловчини олиш мумкин. Бу унчалик қулай бўлмаса-да, автомобилдаги саёҳатни узоқ вақт ёдда сақласа бўлади. Model S электрокари атиги 2,7 сонияда соатига 100 километр тезликка эришади.

Tesla Model X

Йўловчилар ҳаракат вақтида ўтириб кетиши учун Tesla’да Model X варианти бор. Ҳайдовчисиз ҳайдаш тизими билан жиҳозланган машина қарийб 3 сонияда соатига 100 километр тезликни олишга ҳамда энг тезкор Porsche Cayenne Turbo S моделини ортда қолдиришга қодир.

Superbus

Оила аъзолари 6–7 кишидан кўп бўлса, бунинг битта ечими бор – голландияликлардан Wubbo Ockels Superbus’га буюртма бериш керак. Ҳозирча бу машина фақат БААда мавжуд. Максимал тезлиги соатига 250 километрни ташкил қилувчи электромобил ўз ичига 23 кишини сиғдира олади. Кўп фарзандли оила ёки тўй маросими учун Superbus айни муддао.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.