Россиялик ихтирочи “Кенгуру” номли аэропневмоход ясади (видео)

Россиялик ихтирочи “Кенгуру” номли аэропневмоход ясади (видео)

Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи ихтирочи Игорь Козаренко ғаройиб вездеход ясади. “Кенгуру”нинг донғи хорижгача чиқди.

Сузувчи аэропневмоходнинг вазни ўта енгил бўлишига қарамасдан ўтувчанлиги жуда юқоридир. Унинг хусусияти паст босимли шиналари ва орқасидаги диаметри 60 смли бир жуфт паррагида. Техникани 1,9 от кучига эга бензинли двигатель ҳаракатлантиради. Ёш болаларнинг велосипедини эслатувчи вездеход-амфибия қуруқликда 40 км/соат, сувда 12 км/соат тезликда ҳаракатлана олади.

Рус “Кенгуру”сининг вазни 60 кгга етмайди. 150 кггача юкланишга рухсат.

Нега унга австралиялик халтали ҳайвоннинг номи берилган? Чунки орқасидаги узунгина “дум”и мувозанатни сақлашга ёрдам беради.

“Кенгуру”ни мустақил тарзда компрессор ёрдами билан беш дақиқада қисмларга ажратиш ёки йиғиш мумкин. Қисмларга бўлакланган ҳолатида енгил автомобилнинг юкхонасига сиғиб кетади.

“Кенгуру”нинг габарити 2,46 х 1,7 х 1,5 метр. Ғилдираклари катталигидан сувда бемалол сузади. Иккита мотори билан йўлсиз шароитда жадал илгарилайди.

Аэропневмоходни уста Игор буюртма асосида 80 минг рублдан тайёрлаб бериши мумкин.

Марҳамат, аввалгиларга ўхшамас “Кенгуру”ни томоша қилинг

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"