BMW Хитойдан 42 минг автомобилни қайтариб олмоқда

BMW Хитойдан 42 минг автомобилни қайтариб олмоқда

Немисларнинг BMW компанияси хавфсизлик ёстиқчасида нуқсон аниқланганлиги сабабли 42 мингга яқин автомобилни Хитойдан қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Синхуа агентлиги Хитойнинг сифат назорати, инспекция ва карантин бўйича давлат бошқармасига асосланиб хабар тарқатди.

Шу йилнинг 9 октябридан носоз автомобилларни қайтариб олиш бошланади. BMW  носоз қисмларни бепул тузатишга ваъда берган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"