АҚШдаги ҳар тўртинчи автомобиль носоз бўлиб чиқди

АҚШдаги ҳар тўртинчи автомобиль носоз бўлиб чиқди

Америкадаги 63 млндан ортиқ автомобиль тузатилиши керак, аммо эгалари созлаш учун сервисга олиб боришга шошмаяпти. Қисқача айтганда, Қўшма Штатлардаги автомобилларнинг чорак қисми таъмирланиши лозим. Бу ҳақда Carfax маълумотларига таяниб Autoblog хабар бермоқда.

Тузатиш учун дилерга олиб борилиши зарур бўлган автомобилларнинг энг кўпи Техасдадир. Бу штатдаги ҳар учинчи машинани уста кўриши керак. Экспертлар энг таъмирталаб машина тури минивэн ва кроссоверлигини айтмоқда.

Таъмирталаб машиналарни ҳалигача устага олиб борилмаганининг сабаби эгасининг вақти йўқлиги билан изоҳланмоқда.

Аввалроқ Takata хавфсизлик ёстиқчаси носозлиги сабабли АҚШда 42 млн автомобиль ортга қайтарилиши ҳақида хабар тарқалганди. Умуман олганда, жаҳон бўйича ёстиқчаси носозлиги учун 13 автокомпаниянинг юз млнга яқин автомобили ортга қайтарилиши керак.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"