«Урганч-Хива» темир йўли қурилиши бошланди

«Урганч-Хива» темир йўли қурилиши бошланди

Хоразм вилоятида 10 февраль куни «Урганч-Хива» темир йўли қурилиши бошланди, деб хабар қилмоқда Gazeta.uz. Лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27−28 январь кунлари ҳудудга ташриф буюрганда берган топшириғи асосида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари Хивада замонавий вокзал қурилиши зарурлиги ва келгусида тарихий шаҳар орқали тезюрар Afrosiyоb поездининг ҳаракатлаши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.

Темир йўл тармоғининг ишга тушиши ҳудуднинг йўловчи ва юк ташиш салоҳиятини ошириб, сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилиши лозим, дейилади ҳокимият сайтида.

Айни пайтда 400 километрлик «Навоий-Конимех-Мискин» йўналиши қурилиши лойиҳаси давом эттирилмоқда. Мазкур линия очилиши билан йўловчи поездлари Тошкентдан Урганчгача масофани тезроқ босиб ўтади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.