Тошкентнинг айрим чорраҳаларида қизил чироқда ўнгга бурилишга тажриба тариқасида рухсат берилди

Тошкентнинг айрим чорраҳаларида қизил чироқда ўнгга бурилишга тажриба тариқасида рухсат берилди

Тошкентнинг гавжум чорраҳаларида маълумот тахтачалари пайдо бўлди. Унга кўра, автомобиль ҳайдовчиларига қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берилган, деб ёзади Daryo.uz.

«Диққат, тажриба! Чорраҳада пиёдалар ва автомобилларга йўл бериб, светофорнинг қизил чироғига ўнгга бурилиш мумкин», — деб ёзилган светофор устунига мустаҳкамланган тахтачада.

Нашрнинг қайд этишича, янги қоида шаҳарнинг гавжум чорраҳаларини бўшатиш имконини беради. Мазкур қоида светофорда тақиқловчи қизил чироқ ёниб турганда ўнгга бурилишга рухсат беради.

Ҳозирча тажриба шаҳарнинг бир нечта чорраҳаларида йўлга қўйилган. У ўзини оқлаган тақдирда Йўл ҳаракати қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.