«Ички сув транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

«Ички сув транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан «Ички сув транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда
Daryo.uz хабар бермоқда.

Мазкур лойиҳа республиканинг ички сув йўналишларида қатновни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, ушбу муносабатлар субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланишини кўзда тутади.

Фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонуннинг асосий мақсади ҳисобланади.

Қонун лойиҳаси 15 бобдан иборат. Унда акваториялар ва ерлардан (қирғоқ чизиғи) фойдаланиш қоидалари, кемаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш тартиби, экипажларига қўйиладиган талаблар, йўловчилар, багаж ва юк ташиш шартлари ўз аксини топган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.