Британияда эски MINI автомобиллари учун янги кузовлар ишлаб чиқилади

Британияда эски MINI автомобиллари учун янги кузовлар ишлаб чиқилади

Буюк Британиядаги British Motor Heritage компанияси биринчи авлод MINI автомобиллари учун янги кузовлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ишлаб чиқариш апрель ойидан бошланади.

Дастлаб 15 дона кузов ишлаб чиқилади. Унинг ҳар бири 9950 фунт стерлинг (12,5 АҚШ долларига яқин) туради. Буюртмалар 25 фоизлик тўлов амалга оширилгач, ясалади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Хабарларга кўра, биринчи MINI автомобилларининг олди қисми тагида, қанотларининг ички томонида ҳамда орқа подрамникда занглаш кўпроқ кузатилади. Бундан ташқари, моделнинг кузови кейинги авлод намуналаридан сезиларли фарқланади.

1975 йилда асос солинган British Motor Heritage компанияси ўзи ташкил этилган вақтдан бери классик Британия автомобиллари учун 6 мингга яқин кузов ишлаб чиқди. Компания нафақат MINI учун, балки MG, Triumph ва Austin Healey моделларига ҳам кузовлар ишлаб чиқаради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.