Президент фармони асосида «Ўзавтойўл» фаолияти тугатилди

Президент фармони асосида «Ўзавтойўл» фаолияти тугатилди

14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Фармон автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш жараёнига комплекс ёндашиш асосида йўл хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини ошириш имконини берадиган тўлақонли буюртмачи хизматини яратиш мақсадида қабул қилинди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Фармонга кўра, «Ўзавтойўл» ДАК (давлат-акциядорлик компанияси) тугатилади. Ушбу автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилади.

«Ўзавтойўл» ДАК Ўзбекистон Республикаси биринчи президентининг 2003 йил 19 августдаги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сонли қарори асосида ташкил қилинганди.

Ушбу компания ташкилий бошқарув тузилмаси асосан мамлакатдаги автомобиль йўлларининг барча тармоқлари эҳтиёжларини тўла равишда қоплашни таъминлашга қаратилганди. Шунга кўра, автомобил йўллари ягона тармоғидаги транспорт воситаларини узлуксиз ва тўлиқ таъминлаш вазифаси ҳам шу фаолият доирасида бўлган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.