Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат инспекцияси йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат инспекцияси йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни имзолаган «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида келтирилган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар бўлади:
— юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
— қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш;
— йўл қурилиши юзасидан шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;
— йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб бориш.

Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилиш ҳақида кўрсатма берилган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.