Сочида расман электротакси юра бошлади

Сочида расман электротакси юра бошлади

Олимпия парки ва Адлер ҳудудларида меҳмонхона, соҳилбўйи, пойга трассаси, спорт объектлари оралиғида электротакси хизмати йўлга қўйилди. Такси Mitsubishi I-MiEV электромобилларидир. Mitsubishi компаниясининг рус офиси вакиллари яқин кунларда Краснодар ўлкаси маъмурияти билан ушбу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш режасини билдирди.

Москва киракашлари қиммат Tesla электромобилини ҳайдаётган пайтда Сочида Mitsubishi I-MiEV хэтчбек дебют бошлади. Тесладан фарқли равишда Mitsubishi Россияда расман сотилади. Двигатель 67 от кучига эга, энг юқори тезлиги 130 км/соат. Батарея сиғими 16 кВт∙соат (Теслада 60), бу 150 км йўл боса олиш деганидир.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"