Cadillac Женевада янги концептини кўрсатади

Cadillac Женевада янги концептини кўрсатади

Американинг шоҳона автомобиллар ишлаб чиқарувчи Cadillac компанияси Escala номли концепт Женева автосалонида намойиш этилишидан хабар берди. Женева автокўргазмаси 9 мартдан 19 мартгача давом этади.

Автомобиль узунлиги 5,3 метр бўлиб, фахрий седаннинг прототипи саналади. Ҳозирги кунда кенг тарқалаётган автопилот тизими унда йўқ, ҳайдовчи мустақил бошқаради. Салони қўлда ясатилган. Асбоблар панелида учта OLED дисплей ёрдамида машина бошқарилади. 4,2 литрли битурболашган V8 двигатель автомобилни ҳаракатга келтиради.

Бундан ташқари Женева автосалонида CTS-V — Carbon Black Edition эксклюзив русумнинг тақдимоти ҳам ўтказилади. Машина нархи Германияда 104 минг евро туриши айтилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Cadillac Escala

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"