Smart автомобиллари тўлалигича электрли бўлади

Smart автомобиллари тўлалигича электрли бўлади

Немисларнинг Daimler AG концерни АҚШ ва Канадада Smart автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бунинг ўрнига ўша бренд остида электромобиль ишлаб чиқаришга ўтади, деб хабар бермоқда 3Dnews.

ForTwo, ForTwo Cabrio ва ForFour русумларининг бари электрга ҳаракатланади. Ички ёнув двигатели билан бошқа чиқарилмайди. Электромобилларга 81 от кучига эга мотор ва умумий сиғими 17,6 кВт•соат бўлган литий-ионли аккумуляторлар ўрнатилади.

Ўтган йили “Даймлер” 145 мингта “Смарт” электромобилини сотишга муваффақ бўлди, улардан олти мингининг харидори америкаликлардир.

Аввалроқ Audi электромобиль тайёрлаётгани ҳақида хабар берганди. 2025 йилга бориб концерн йилига 450 минг электромобиль сотмоқчи. Ўз навбатида ички ёнув двигателларини такомиллаштиришга доир дастурлар қисқартирилади.

Бундан ташқари Toyota ва Mazda ўз электромобилини тайёрлаш устида изланмоқда.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"